18 августдан ОТМнинг бакалавриат босқичи кириш тестлари натижасидан норози бўлган абитуриентларнинг апеллация аризаларини қабул қилиш бошланди. Жараён 10 кун давом этади, шикоятларни кўриб чиқиш эса 22 августдан бошланади.
2023 йилда 888 минг 472 нафар абитуриент тест синовларида қатнашди, уларнинг 439 минг 337 нафари (49,4%) ўтиш балининг энг қуйи чегараси бўлган 56,7 баллни тўплай олмади. Шунингдек, 60 мингга яқин номзод кириш имтиҳонида иштирок этмади.
2022 йилда 1 млн 74 мингга яқин абитуриент ОТМларга имтиҳон топширди, уларнинг 550 минг нафари (51,2%) ўтиш балининг энг қуйи чегараси бўлган 56,7 баллни тўплай олмаган. Энг ёмон кўрсаткич Тошкент вилоятида (55,9%) қайд этилди.
ОТМга кириш учун 8 август куни тест топширган абитуриентларнинг натижалари эълон қилинди. Улар тўплаган балларини тўрт хил усулда билиб олишлари мумкин. Бундан ташқари, ёмғир сабаб Намангандаги имтиҳонлар белгиланган вақтидан кечроқ бошланди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг